Конституцион ислоҳотлар муҳокамасига оид йиғилишда иштирок этган давлатимиз раҳбари оммавий ахборот воситалари фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди:
«Сўнгги йилларда, сўз эркинлиги оммавий ахборот воситалари ҳам анча ривожланди. Олдин марказий телеканаллардан бошқа нима бор эди? Ҳеч нарса. Ҳозир «Халқаро пресс-клуб», қатор хусусий телеканаллар, сайтлар очилди.
Шахсан ўзим ОАВда чиққан таклифларни мунтазам кузатиб боряпман. Давлат телевидениесида кўп нарса йўқ.
Хусусий ОАВ, телеканаллар фаол ишлаяпти. Халқимизнинг эркин фикри, яхши таклифларини ошкора беришяпти. Бу ҳам очиқлик сари қилган ҳаракатларимиз белгиси, бу ислоҳотларда давом этамиз».






