2022/2023-ўқув йили учун умумтаълим мактабларида 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия мареази" darakchi.uz'га маълум қилди.
Маълум қилинишича, қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топшириш мумкин. Хизмат Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги умумтаълим мактаблари учун мавжуд.