Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонли кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-32° бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-29° атрофида бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.






