АсосийJamiyat

Ёмғирли об-ҳаво давом этади...

'Ёмғирли об-ҳаво давом этади...'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-32° атрофида сақланиб туради.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамол 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 29-31° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° бўлади.

    Бошқа янгиликлар