Sevimli

Қурбон ҳайитида неча кун дам оламиз?

ЖАМИЯТ 22.06.2022, 09:53
Қурбон ҳайитида неча кун дам оламиз?

Қурбон ҳайити муносабати билан аҳоли камида уч кун дам олади, дея ёзмоқда Ўзбекистон Миллий матбуот маркази.

Хабарда қайд этилишича, Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ,11 июль (душанба) барча ходимлар учун (иш ҳафтаси туридан қатъи назар) қўшимча ишланмайдиган кун сифатида белгиланган.

Бундан ташқари, беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимларнинг дам олиш куни 16 июль, шанба кунидан 12 июль, сешанба кунига кўчирилди.

Олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 12 июль, сешанба куни ҳам қўшимча ишланмайдиган кун сифатида белгиланган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Қурбон ҳайити 2022 йил 9 июлга тўғри келади.

Шу тариқа, Ўзбекистон аҳолиси Қурбон ҳайитида қуйидаги кунларда дам олади:

- 9 июль — шанба (дам олиш куни - ҳали расман тасдиқланмаган);

- 10 июль — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни);

- 11 июль — душанба (қўшимча ишланмайдиган кун);

- 12 июль — сешанба (қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни).

Шарҳлар