АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" ҳафта охирида кутилаётган жазирама иссиқдан огоҳлантирди

'"Ўзгидромет" ҳафта охирида кутилаётган жазирама иссиқдан огоҳлантирди'ning rasmi

Маълум қилинишича, "Ўзгидромет"нинг ўрта муддатли об-ҳаво прогнозларига кўра, аввалига 24-25 июнь кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати максимумлари +42 даража, кейинроқ 26 июнь куни эса республиканинг бошқа вилоятларида иссиқ жазирама ҳаво тўлқини (тоғлардан ташқари) камида +39 даража иссиқликни тақдим этади.

Бу иссиқ ҳаво тўлқини паст босимли ҳаво секторининг бир қисми бўлиб, у Туркманистондан кириб келади. Туркманистоннинг 3 вилоятида 25 июнь куни максимал ҳаво ҳарорати +45 даражагача қизийди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар