АсосийJamiyat

Тўпаланг сув омборидаги тошқин хонадонлар ва корхоналар учун ҳеч қандай салбий оқибатларни келтириб чиқармайди - Ҳокимлик

'Тўпаланг сув омборидаги тошқин хонадонлар ва корхоналар учун ҳеч қандай салбий оқибатларни келтириб чиқармайди - Ҳокимлик'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 22 июнда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган “Тўполанг сув омбори” тўғони сув қўйиб юборди.

Ҳолат бўйича Сариосиё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди.

“Тўполанг сув омбори”да 378 млн. м3 сув ҳажми мавжуд бўлиб, сув омборининг сув чиқариш иншооти орқали дарёга 120 м3/сек. миқдорида сув чиқарилаётган эди.

Модернизация лойиҳаси доирасида синов ишлари олиб борилаётган босимли сув қувури тўсини шикастланиб, қўшимча 40 м3/сек. атрофида сув миқдори ГЕС биноси орқали чиққан. (Барча кучлар сафарбар қилиниб, айни вақтда муаммо бартараф этилмоқда). Натижада умумий сув сарфи 160 м3/сек. га кўтарилган ҳамда Тўполанг дарёсига йўналтирилган. Эътиборга молик жиҳати, ушбу ҳолатда Тўполанг сув омбори тўғони билан боғлиқ бирор-бир муаммо кузатилмаган.

Таъкидлаш жоизки, 160 м3/сек. сув сарфи миқдори Тўполанг дарёси ўзани учун мутлақо хавфсиз ҳисобланиб (дарёнинг сув ўтказиш қобилияти 600 м3/сек.), пастки қисмда яшовчи аҳоли хонадонлари ва корхоналар учун ҳеч қандай салбий оқибатларни келтириб чиқармайди.

Ушбу воқеа натижасида шикастланганлар ва жабр кўрганлар мавжуд эмас. Вазият тўлиқ назорат остида.

Юртдошларимиздан, айниқса, Сариосиё тумани аҳолисидан мутахассислар томонидан билдирилган асосли фикр-мулоҳазаларга тўлиқ ишонч билдиришни ҳамда ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз", - дейилади хабарда. 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар