Эртага, 23 июнь куни Яшнобод ҳамда Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Toshkent shahar ETK" АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 23 июн куни соат 7:00 дан соат 20:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган ПС 110/35/6 кВли «Водил» ва «Паркент» подстанцияларини электр энергияси билан таъминловчи Л-Водил-1, Л-Водил-2 110 кВ бўлган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида янги таянч устунларни ўрнатиш ишлари олиб борилади.
Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:
ЯШНОБОД туманидаги - «Технопарк» МЧЖ, «Шампан-вино» заводи, «Калисто» ХФ, АТС-169, «Паркент» бозори, «Ал-Хоразмий» мактаби, Ўздонмаҳсулот МЧЖ Дока-хлеб, Котелная ТошмИ, Тузел-1 Насосная, Кўр-соқовлар мактаб-интернати, Туман жиноят суди, Қон қуйиш институти, Диагностика маркази, Боткина кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш объектлари, Эрон Республикаси элчихонаси, ТашкЕЧ, 510-, 359-, 529- ҳамда 149-сонли МТМ, шунингдек, «Макро», «Технопарк» ва «Корзинка» савдо марказлари;
– «Риёзий» мавзеси, М. Улуғбек, Олтинтепа, С. Машхадий коъчалари, 22-сонли Ҳарбийлар шаҳарчаси, С. Розина, Паркент - 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7-тор коъчалари, «Ташселмаш» мавзеси, Чизелний мавзеси, Тузел-1 даҳаси ҳамда кўчалари;
- «Дўстлик» МФЙ, «Машинасозлар» МФЙ, «Дўстобод» МФЙ, «Бойқўрғон» МФЙ, «Умид» МФЙ, «Чўлпон» МФЙ, «Истиқлол» МФЙ, «Фидойилар» МФЙ, «Семуруғ» МФЙ ҳамда «А. Темур» МФЙларида жойлашган аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари.
МИРЗО УЛУҒБЕК туманидаги – Шифокорлар малакасини ошириш институти ётоқхонаси, «Паркент» мавзеси, Қудуқбоши, Олтинтепа, Асака, Боъзбозор, Хирмонтепа кўчалари ҳамда 493-, 456-, 410- 597-сонли МТМ ва 148-сонли мактаб, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари.
«Турон» МФЙ, «Олмачи» МФЙ, «Янги олмачи» МФЙ, «Асака» МФЙ, «Подшобоғ» МФЙ, «Олтинтепа» МФЙ ҳамда «Катта Олтинтепа» МФЙларида электр энергияси соат 07:00 дан 20:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли тумандаги ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрамоқда.