1

Андижон вилояти “Дўстлик” чегара божхона постидан 113 000 АҚШ долларини яшириб олиб чиқишга уринган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 22.06.2022, 15:45
Андижон вилояти “Дўстлик” чегара божхона постидан 113 000 АҚШ долларини яшириб олиб чиқишга уринган шахс қўлга олинди

Турли найрангларни қўллаган ҳолда юртимиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти Божхона бошқармаси Матбуот хизматининг darakchi.uz'га хабар беришича, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига чиқиш пиёда йўлаги орқали Қирғизистон Республикасига ўтиб кетиш мақсадида кириб келган фуқаро З.Я. божхоначилар оғзаки сўровида валюта бойликлари йўқлигини маълум қилган. Аммо шундан сўнг ушбу шахсга тегишли бўлган сиёхранг полиэтилен пакет холислар иштирокида кўздан кечирилганида нонлар орасига қора рангли полиэтилен пакетга ўраб қўйилган 73 815 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, фуқаро З.Я. холислар иштирокида божхона шахсий кўригидан ўтказилганида унинг ёнидан кийимлари орасига яширилган яна 40 000 АҚШ доллари мавжуд эканлиги аниқланди.

Натижада, декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначилар оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 113 815 АҚШ долларини Республикамиз ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб чиқилиши олди олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1