Жорий йилнинг 21 июнь куни соат 17:30 ларда Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 1013-километрида ҳаракатланиб кетаётган "ДАФ" русумли юк автомашинаси йўлнинг тик нишаблик қисмидан тушишда тормоз тизими ишдан чиқиб қолган. Бу ҳақда Жиззах ФВБ хабар бермоқда.
Оқибатда олдиндаги "Газ-53" ва “Исузу” русумли юк автомашиналарига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада “Исузу” ҳайдовчиси автомобил салонида қисилиб қолган.
Дарҳол воқеа жойига етиб келган вилоят ФВБ ёнғин-қутқарув отряди ходимлари томонидан махсус ускуналар ёрдамида ҳайдовчи қутқарилиб, тиббиёт ходимларига топширилган.
Ҳозирда ҳайдовчининг аҳволи яхши.






