АсосийJinoyat

Қамашида магистрал ичимлик суви қувурига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати фош этилди

'Қамашида магистрал ичимлик суви қувурига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими  томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда “C.B.S” МЧЖ раҳбари И.Б. “Совсантепа” МФЙ ҳудудидаги МЧЖга қарашли иссиқхонани “Шаҳрисабз-Қарши” магистрал ичимлик суви қувурига ноқонуний улаб, 237.5 млн сўмлик ичимлик сувини сарфлаб, “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар