1

Озарбайжон президенти матбуот котиби армияда бирга хизмат қилган хоразмлик қуролдоши билан кўришиб қолди (видео)

ЖАМИЯТ 22.06.2022, 20:41
Озарбайжон президенти матбуот котиби армияда бирга хизмат қилган хоразмлик қуролдоши билан кўришиб қолди (видео)

Озарбайжон Президентининг матбуот котиби Азер Гасимов СССР пайтларида армияда бирга хизмат қилган хоразмлик қуролдоши Улуғбек Матниёзов билан кўришиб қолди.

Бир вақтлар ҳарбий хизматни биргаликда ўтаган дўстлар 35 йил ўтиб яна учрашдилар. Оға-инидек бир-бирини бағрига босиб, бошларидан кечирганларини, хизматдаги хотираларини эсладилар, ҳаёти, турмуши, ишидан сўзладилар.

Таъкидланишича, бу воқеа бугун Хивада, Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари шаҳарни зиёрат қилаётган пайтда содир бўлгани ҳам чуқур рамзий маънога эга. Шу учрашув ҳам ўзбек ва озарбайжон халқлари дўстлигининг илдизлари чуқурлиги, тақдирлари бир-бирига нақадар боғланиб кетганига яна бир мисоллиги айтилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1