Sevimli

Маймун чечаги Европани эгаллаб олмоқда

ДУНЁ 22.06.2022, 21:21
Маймун чечаги Европани эгаллаб олмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига таяниб Zamon.uz'нинг ёзишича, Европанинг 28 та мамлакатида 2000 дан ортиқ бемор уни юқтириб олган.

Маълум бўлишича, ҳозирги кунгача қитъанинг барча ҳудудида ўсиш тенденсияси кузатиляпти. Айниқса, Лондон, Мадрид ва Лиссабон шаҳарларида эпидемиологик вазият анча ёмонлашган. Касаллик Берлин ва Париж шаҳарлари ҳамда Белгия, Нидерландия ва Италия мамлакатларида ҳам авж олган. Испания сўнгги кунларда 700га яқин кўрсаткич билан Буюк Британияни ортда қолдириб, энг кўп маймун чечаги қайд этилган мамлакатга айланди. Ҳозир касалликдан асосан Мадрид шаҳри аҳолиси азият чекяпти. Бу ерда 510 кишига мазкур хасталик ташхиси қўйилган.

Лотин Америкасида эса 18 та ҳолат тасдиқланган: Бразилияда саккизта, Мексикада бешта, Аргентинада учта, Венесуела ва Чилида биттадан.  сўнгги кунларда Жанубий Кореяда икки нафар, Сингапурда бир нафар бемор маймун чечагини юқтирганликда гумонланяпти. 

Буюк Британияда фаолият олиб борувчи молекуляр вирусология бўйича профессор Карлос Малукер де Мотеснинг сўзларига кўра, бу эпидемияга чек қўйиш жуда қийин кечади. Чунки вирус аллақачон кўплаб мамлакатларга тарқалиб улгурди.

Бироқ бундай шароитда хасталикни аниқлаш, кузатиш ва назорат қилиш тизимлари талаб даражасида эмас. Боз устига, инфекцияни юқтирганлар тиббиёт муассасаларига кеч мурожаат қилмоқда.

Шарҳлар