1

Велоспорт бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 8та медалга сазовор бўлишди

СПОРТ 22.06.2022, 22:43
Велоспорт бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 8та медалга сазовор бўлишди

Ҳиндистонда велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. 18-22 июнь кунлари ўтган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 8та медаль қўлга киритишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ёшлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси дастурида кечган беллашувларда ўзбек спортчилари рақибларини катта фарқ билан ортда қолдиришга эришди.

Велоспорт бўйича ОЧ,

Йигитлар, очколар бўйича гуруҳ пойгаси (U-20):

1. Фарруҳ Бобошеров (Ўзбекистон) – 74 очко;

2. Ли Сунгёну (Корея Республикаси) – 24;

3. Юмнам Бирджит (Ҳиндистон) – 23.

Шунингдек, бугунги беллашувларда Асал Ризаева, Нафосат Козиева ҳамда Янина Кускова жуфтлиги медисон дастурида бронза медалларига сазовор бўлишгани айтилади. Шу тариқа, велотрек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилигини 1 та олтин ва 7 та бронза медаллари билан якунлади. 

Жамоа қуйидаги йўналишларда медалларга сазовор бўлди:

Олтин:

Фарруҳ Бобошеров – ёшлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси.

Бронза:

Янина Кускова – аёллар ўртасида индивидуал пойга;

София Каримова – қизлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси;

Владислав Троман – йигитлар ўртасида омниум пойгаси;

Янина Кускова – аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси;

София Каримова – қизлар ўртасида скретч дастури;

Асал Ризаева – қизлар ўртасида омниум дастури;

Нафосат Козиева ҳамда Янина Кускова – аёллар ўртасида медисон, жуфтлик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1