Сирдарёдаги йўл таъмирида ноқонуний ҳолатлар аниқланди

ЖАМИЯТ 23.06.2022, 14:00
Сирдарёдаги йўл таъмирида ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган ўрганишлар натижасида йўл инфратузилмаси объектларида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Хусусан, 2020-2021 йилларда Боёвут тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тумандаги умумфойдаланув автомобиль йўллари ва “Обод қишлоқ” дастурига асосан ички йўлларда амалга оширилган қайта таъмирлаш ишлари назорат ўлчовидан ўтказилганда, мазкур корхона мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, ҳисоботларга бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 1 млрд. 525 млн. сўм миқдоридаги бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари маълум бўлди.

Ҳозирда Боёвут тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167- (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209- (Мансаб сохтакорлиги) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1