Sevimli

Мирободда субсидия маблағи олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 23.06.2022, 17:35
Мирободда субсидия маблағи олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Г.С. ўзига тегишли хулоса чиқармасдан бошқа бир фуқаро С.нинг ишончига кириб, гўёки ҳокимиятда ишловчи танишлари орқали уй-жой олиш учун субсидия маблағи олиб беришини айтиб, дастлаб унинг 1 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар