Sevimli

Яна пандемиями? Ёхуд Ўзбекистонда “Omicron”нинг хавфли штамми аниқланди

ЖАМИЯТ 23.06.2022, 20:55
Яна пандемиями? Ёхуд Ўзбекистонда “Omicron”нинг хавфли штамми аниқланди

Ўзбекистонга коронавируснинг энг юқумли штамми — “Stealth-Omicron” BA.2 варианти кириб келди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.

Маълум қилинишича, вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган таҳлилларнинг 33 фоизида “Omicron” штаммининг янги мутациядаги варианти топилган.

"Республикамизда ушбу штамм аниқланиб, хозирги кунда коронавирус инфекцияси билан касалланишда унинг учраётгани кузатилмоқда.  Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар марказида вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган таҳлилларда 67 фоизида “Omicron” ва 33 фоизида “Omicron” штаммининг янги мутациядаги “Stealth-Omicron” BA.2 варианти топилган",-дейди мутасадди. 

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарорлиги таъминланиб келинмоқда. 

"Лекин ўтган икки йил давомида айнан июль-август ойларида касалланиш кўтарилганлиги қайд этилган. Шунинг учун коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ва бустер дозаси билан қайта эмлаш ишларини жадаллаштириш катта аҳамиятга эга",-дея қайд этади Юсупалиев . 

Шарҳлар