АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 85 ва ундан катта ёшлилар қанча?

'Ўзбекистонда 85 ва ундан катта ёшлилар қанча?'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси бу билан боғлиқ маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистонда 85 ва ундан катта ёшлилар доимий аҳолининг 0,2 % ни ташкил этмоқда.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида яшовчи доимий аҳоли сони 35 271,3 минг кишини ташкил этган.

 Аҳолининг ёш гуруҳлари бўйича улуши қуйидагича:  

  •   0-4 ёшлилар — 11,1 %;
  •   5-9 ёшлилар — 9,7 %;
  •   10-14 ёшлилар — 8,9 %;
  •   15-19 ёшлилар — 7,4 %;
  •   20-24 ёшлилар — 7,5 %; 
  •   25-29 ёшлилар — 9,0 %;
  •   30-34 ёшлилар — 8,9 %;
  •   35-39 ёшлилар — 7,8 %;
  •   40-49 ёшлилар — 11,8 %;
  •   50-59 ёшлилар — 9,1 %;
  •   60-69 ёшлилар — 6,0 %;
  •   70-74 ёшлилар — 1,4 %;
  •   75-79 ёшлилар — 0,7 %;
  •   80-84 ёшлилар — 0,5 %;
  •   85 ва ундан катта ёшлилар — 0,2 %.

    Бошқа янгиликлар