АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" ҳарорат кескин кўтарилиб кетиши ҳақида шошилинч ахборот эълон қилди

'"Ўзгидромет" ҳарорат кескин кўтарилиб кетиши ҳақида шошилинч ахборот эълон қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати ҳарорат кўтарилиши ҳақида шошилич ахборот эълон қилди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати кузатилади. Унга кўра:

- 25-28 июнда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 42-44° гача;

- 25-29 июнда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 43-45° гача;

- 26-29 июнда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида 40-42° гача кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар