1

Француз автомобиллари "UzChasys" ўзбек фаралари билан жиҳозланади

ЖАМИЯТ 24.06.2022, 16:58
Француз автомобиллари "UzChasys" ўзбек фаралари билан жиҳозланади

“Ўзавтосаноат” АЖ тузилмавий корхонаси Наманганда автомобиль фараларини ишлаб чиқарувчи “UzChasys” компанияси Франциянинг Stellantis компаниясига қарашли Peugeot Partner автомобилларига фаралар етказиб беришни бошлади. 

Шундай қилиб, компания ўз маҳсулотларини етказиб бериш географиясини эндиликда Франция билан кенгайтирди. Куни кеча 23 июнь куни автомобиль фараларининг биринчи партияси Францияга юборилди. 

Таъкидлаш жоизки, 2021 йил давомида компания умумий даромадларининг қарийб учдан бир қисми экспортга тўғри келган, бу эса қарийб 8,5 миллион долларни ташкил этади.

“UzChasys” МЧЖ ҚК – Марказий Осиёдаги автомобиль фараларини ишлаб чиқарувчи энг йирик корхона ҳисобланади. У Uzauto Motors (Ўзбекистон), Renault-Avtovaz (Россия) ва PCMA Рус (Россия) конвеерларига маҳсулот етказиб беради. Корхона Chevrolet, Lada, Niva ватPeugeot брендлари учун фаралар ишлаб чиқаради.

Stellantis – 2021-йилда Fiat Chrysler Automobiles PSA Group'ни бирлашиши натижасида яратилган глобал холдинг компанияси ҳисобланади. У Fiat, Chrysler, Peugeot, Citroen, Opel, Jeep, Maserati, Alfa Romeo ва бошқа бир қанча брендларга эгалик қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1