1

Тошкент ва Сурхондарёда имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

ЖИНОЯТ 24.06.2022, 18:27
Тошкент ва Сурхондарёда имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан  терговга қадар тееширув ўтказилди.

Унда, “U.T.” МЧЖ раҳбари Н.Х. ҳудуддаги тижорат банкидан аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун имтиёзли шартлар асосида ажратилган 960 млн сўм кредит эвазига харид қилинган 12 дона “Damas” русумли автотранспорт воситаларини сотиб юбориб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Паркент туманидаги “G.P.” оилавий корхона раҳбари И.Т. банкнинг туман филиалидан имтиёзли шартлар асосида ажратилган 220 млн сўм кредит маблағи ҳисобига харид қилинган 16 бош йирик шоҳли чорва молларни сотиб юбориб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан “Р.” фермер хўжалигининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Асакабанк”нинг вилоят филиали собиқ бўлим бошлиғи Б.С. ва “Ф.Ф.” фермер хўжалиги раҳбари Н.Т. билан ўзаро тил бириктириб, “Р.” фермер хўжалиги раҳбарининг ишончига киришиб, унинг номига сохта ҳужжатлар асосида 200 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағини нақдлаштириб олиб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1