Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокими қарори имзоланди.
Унга кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик ва эпидемияга қарши кечиктириб бўлмайдиган зарурий тадбирларни амалга ошириш мақсадида иловага мувофиқ пойтахт туманларида Ихтисослаштирилган махсус поликлиникалар фаолияти қайта ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Ўзбекистонда ҳам дунёда оммалашаётган “Оmicron” штаммининг янги мутациядаги варианти тарқалаётгани хабар қилинган эди.