1

Ўзбекистонда дам олиш кунлари жазирама иссиқ бўлади

ЖАМИЯТ 25.06.2022, 07:47
Ўзбекистонда дам олиш кунлари жазирама иссиқ бўлади

Бугун Ўзбекистоннинг текислик ҳудудлари бўйича бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кўпчилик вилоятларда кундузи термометр устуни 36-39° га етади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42° гача бўлади.

Эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси 21-24°, кундузи 36-39° атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44° гача бўлади. Якшанба куни ҳарорат фони кечаси 23-26° гача, кундузи 38-42° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45° гача кўтарилади.

Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1