Ўзбекистонда TikTok блокдан чиқарилади

ЖАМИЯТ 25.06.2022, 09:24
Ўзбекистонда TikTok блокдан чиқарилади

Вазирлик бу бўйича ишлар бошланганини маълум қилди, дея ёзмоқда "Замон" нашри 

Ижтимоий тармоқларда Twitter, TikTok ва “VKontakte” ижтимоий тармоқларидан фойдаланиш бўйича чекловлар тез орада олиб ташланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бу бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур ижтимоий тармоқлар ҳақиқатдан ҳам блокдан чиқарилади, бироқ айнан қайси куни тақиқ олиб ташланиши номаълум. 
“Шахсга доир маълумотлар субъэктлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрига киритилган хизматлардан фойдаланишни босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ижтимоий тармоқлар блокдан чиқарилади, фақат қачонлиги аниқ эмас, бугунми, эртагами ёки бошқа вақтми... Ҳозир Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида белгилангани бўйича ишлар олиб борилмоқда, компаниялар билан келишувларга эришишга ҳаракат қилиняпти, аммо охирги “этап”га етиб келмадик. Айнан қайси санада блокдан чиқарилиши бўйича ҳозир бирон нарса дея олмаймиз. Аммо ҳақиқатдан ҳам ишлар олиб бориляпти”, — дейди Шерзод Аҳматов.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 2 июль куни Ўзбекистонда Skype, Twitter, TikTok ва Россиянинг “VKontakte” ижтимоий тармоқларига кириш чекланганди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1