1

Андижонда Қирғизистонга 1 млн. АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқиб кетаётган эркак ушланди

ЖАМИЯТ 25.06.2022, 09:49
Андижонда Қирғизистонга 1 млн. АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқиб кетаётган эркак ушланди

ДХХ Чегара қўшинлари 1 млн. АҚШ долларининг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманидан ўтувчи “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси ҳудудида хизмат ўтаётган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари катта миқдордаги хорижий валютани мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди.

Хусусан, Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро А.Д. иккита полиэтилен қопда бўлган 1 млн. АҚШ долларини Қирғизистон Республикасига ноқонуний ўтказмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1