1

“Qanot Sharq” Самарқанд-Москва-Самарқанд йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйди

ЖАМИЯТ 25.06.2022, 10:21
“Qanot Sharq”  Самарқанд-Москва-Самарқанд йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйди

“Qanot Sharq” авиакомпанияси Самарқанд-Москва-Самарқанд йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Самарқанд халқаро аэропортида авиакомпаниянинг мазкур йўналишда амалга оширилган биринчи қатновига хизмат кўрсатилди. Баҳор-ёз мавсуми режаси доирасида авиакомпания Тошкентдан Самарқанд орқали Москва (Внукова) ва Санкт-Петербург шаҳарларига авиақатновларини бажаради.

Самарқанд халқаро аэропортидан Москвага парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари маҳаллий вақт билан соат 13:10 да амалга оширилади. Тошкентга парвозлар жума кунлари соат 00:45 да бажарилади.

Самарқанд шаҳридан халқаро йўналишларда янги қатновларнинг йўлга қўйилиши муносабати билан маҳаллий йўналишларда ҳам қўшимча қатновлар ташкил этишга эришилди.

Шунингдек, яқин орада авиакомпания томонидан Тошкент–Бухоро, Тошкент–Фарғона, Тошкент–Наманган каби маҳаллий йўналишларда мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

 
 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1