Андижонлик тадбиркор МИБ ходимига бензин сепиб, ёқиб юбормоқчи бўлгани айтилмоқда

ЖАМИЯТ 25.06.2022, 12:09
Андижонлик тадбиркор МИБ ходимига бензин сепиб, ёқиб юбормоқчи бўлгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Андижонлик тадбиркор МИБ ходимига бензин сепиб, ёқиб юборишга уринди” номли хабар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси маълумот берди. 

Аниқланишича, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 11.03.2021 йилдаги кредит қарздорлиги ва давлат божини ундириш тўғрисидаги қарори бўйича юритилган ижро иши юзасидан, ижро ҳаракатларини олиб бориш мақсадида, 14.06.2022 йилда  Хонобод шаҳар, “Шифобахш” кўчасида жойлашган шифохона биносига келган МИБ Хонобод шаҳар бўлими бошлиғи А.И. ва банк ходимларига нисбатан фуқаролар Ю.М. ва С.М лар қўпол муносабатда бўлиб, фуқароларни тинчини бузиб, жанжал кўтариб, безорилик ҳаракатларини содир этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар прокуратураси томонидан фуқаролар Ю.М. ва С.М ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1