1

Фарғонада қизни уриб, тепиб кетган йигит нима сабаб бу ишни содир қилгани маълум бўлди (видео)

ЖАМИЯТ 26.06.2022, 13:39
Фарғонада қизни уриб, тепиб кетган йигит нима сабаб бу ишни содир қилгани маълум бўлди (видео)

Вилоят ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқлари орқали тарқалган “Фарғонада йигит таниши бўлган қизни кўча ўртасида уриб кетди” сарлавхали видео Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 июнь куни Данғара туманида яшовчи, ўзаро таниш бўлган фуқаролар А.Д, ва Н.Т. (аёл) ўртасида  рашк туфайли келишмовчилик юзага келган. Бунинг оқибатида А.Д, Н.Т ни қўл ва оёқлари билан уриб, тепиб воқеа жойидан кетиб юборган.  

"Ҳозирда мазкур холат юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб,  Данғара туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якунига кўра қўшимча маълумот берилади",-дейилмоқда ИИБ хабарида.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1