1

Ўзбекистонда пенсия тайинлашда яна бир қўшимча ҳужжат сўралмайдиган бўлди

ЖАМИЯТ 26.06.2022, 16:22
Ўзбекистонда пенсия тайинлашда яна бир қўшимча ҳужжат сўралмайдиган бўлди

Энди Ўзбекистон фуқароларидан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлаш жараёнида оила таркиби тўғрисидаги маълумотлар талаб этилмайди. Бу ҳақда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, шунингдек давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатларни босқичма-босқич қисқартириш мақсадида Адлия вазирлиги ва Пенсия жамғармаси маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилди.

Ушбу ахборот алмашинуви орқали давлат пенсияларини тайинлашда фуқароларнинг оила таркиби тўғрисидаги зарур маълумотлари автоматик тарзда шакллантириш тизими ишга туширилган.

Шу боис, эндиликда пенсия тайинлашда никоҳ, ажрим ва фарзандларингизнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ва уларнинг нусхалари талаб этилмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1