Фарғонада дефектологнинг синглиси 3 ёшли болани калтаклади

ЖАМИЯТ 27.06.2022, 07:49
Фарғонада дефектологнинг синглиси 3 ёшли болани калтаклади

Бола кўп йиғлаб юборганидан асабийлашган аёл бу ишни содир қилган.

Ижтимоий тармоқларида тарқалган “Қўқонда 39-сон ихтисослашган логопед боғчада ногирон бола боғча опа томонидан мунтазаб калтакланиб келингани айтилмоқда” сарлавҳали хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 июнь куни вилоят ИИБ “102” қисқа рақамига Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Э.М (аёл) мурожаат қилиб, шаҳарнинг Ўрдатаги кўчасида жойлашган болалар боғчасида тарбиячи унинг фарзандини уриб, тан жароҳати етказганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган. 

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилан терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида юқоридаги ҳолат  мактабгача таълим ташкилотида эмас, дефектолог мутахассиснинг яшаш уйида содир бўлганлиги анқиланган.  

Кўрсатилган манзилдаги хонадонда А.Ғ (аёл) касби  дефектолог бўлган опаси  Д.А га  ёрдамчи сифатида қарашиб туришишлигини, жорий йилнинг 17 июнь куни болалардан бири, вояга етмаган А.А (суратдаги бола) кўп йиғлаб юбороганлиги сабабли асабийлашиб, уни юзига қўли билан уриб юборганлигини билдирган. 

Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасида вояга етмаган А.А га кўп давом этмайдиган енгил тан жароҳати етказилганлиги кўрсатилган.  

"Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Ғ га нисбатан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг   52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисми билан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 25.06.2022 йил куни Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган",-дейилади хабарда

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1