1

"Бугун ҳам Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади"

ЖАМИЯТ 27.06.2022, 08:06
"Бугун ҳам Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади"

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун, 27 июнь куни Ўзбекистон Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 37-42° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45° гача бўлади.

Таъкидланишича, Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 39-41° гача исийди.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28-33° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1