Ўтган йили Ўзбекистонда қанча наркотик мусодара қилингани айтилди

ЖАМИЯТ 27.06.2022, 19:51
Ўтган йили Ўзбекистонда қанча наркотик мусодара қилингани айтилди

Сал аввал кутилганидек, бугун Тошкентда мусодара қилинган 2 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди.

 ДХХ томонидан ташкил этилган жараёнда Darakchi.uz' журналисти Фарида Эгамбердиева ҳам қатнашди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни амалга оширганлиги учун ушланган шахсларнинг 131 (55) тасини чет эл фуқаролари ташкил этиб, улар, Афғонистон – 55 (23), Қозоғистон – 6 (9), Тожикистон – 37 (9), Россия – 7 (6), Қирғизистон – 18 (6), Франция – 1 (0), Италия – 1 (0), Швеция – 1 (0), Эрон – 2 (0), Буюк Британия – 1 (0), АҚШ – 1 (0), Молдова – 0 (2) ва Исроил – 1 (0) фуқароларидир.

Улардан 567,1 (30,3)) кг гиёҳвандлик воситалари, 1299 (1037) психотроп таблеткалар ва 157 (0) дона психофаол воситалар мусодара қилинган.

Шунингдек, "Қора дори – 2021" тадбири давомида жами 1055 (973) та ҳолатда 6199 (5737) кв.м. майдонда таркибида наркотик моддалар бўлган ўсимликлар экилганлиги аниқланган. 873(680) кв.м. майдондаги ёввойи наша ўсимликлари йўқ қилинган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1