АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 45 даражага кўтарилади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудида...

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 45 даражага кўтарилади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудида қуруқ, иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 37-42°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 39-41° гача исийди.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-33° бўлади.

 

 

    Бошқа янгиликлар