1

Президент Молия ва Сув хўжалиги вазирликларига муҳим вазифани бажариш учун бир ҳафта муддат берди

ЖАМИЯТ 28.06.2022, 16:44
Президент Молия ва Сув хўжалиги вазирликларига муҳим вазифани бажариш учун бир ҳафта муддат берди

Йил якунига қадар ҳар бир кластерда уруғчилик, тупроқ таҳлили ва биолабораториялар ҳамда уруғ тайёрлаш цехлари ишга туширилади. Бу ҳақида президент йиғилишда қайд этди, дея хабар бермоқда матбуот хизмати.

Давлат-хусусий шериклик асосида Андижон, Бухоро ва Сурхондарёда Пахтачилик институти ва Геномика марказининг уруғчилик ва агротехнология корхоналари ташкил қилинади.

Шунингдек, ҳар бир кластер йил якунига қадар тупроқ унумдорлигини таҳлил қилиб, ер майдонлари паспортини ишлаб чиқиши ва ҳосилдорликни ошириш чораларини белгилаб олиши кераклиги таъкидланди.

Президент барча кластерлар сувни илм билан тежаб ишлатиши шартлигини қайд этди.

Сўнгги икки йилда 169 минг гектар пахта майдонларида томчилаб суғориш жорий қилинди. Йил якунига қадар 160 минг гектар, келгуси йилда ҳам яна шунча пахта майдонида томчилатиб суғоришни жорий қилиш вазифаси қўйилди.

Агар томчиталиб суғоришни жорий этиш соҳасида эркин рақобат бўлса, илм билан ёндашилса, ушбу технологияни жорий этиш харажатини гектарига 15-20 миллион сўмга бемалол тушириш мумкин (ҳозирда 27 миллион сўм).

“Лекин, катта фожиа – айрим раҳбарлар бу эзгу ислоҳотга ўзига яқин таъминотчилар ва билимсиз одамларни аралаштираяпти. Шу орқали коррупция бошлангани ҳақида менда етарли маълумотлар бор", деди Президент.

Молия ва Сув хўжалиги вазирликларига бир ҳафта муддатда:

- янги ишга туширилган электрон порталга ҳамма таъминотчиларни киритиш;

- таклиф қилинаётган сув тежовчи технологиялар нархи ва хизматлар сифатини баҳолаб борадиган шаффоф тизим яратиш топширилди.

Бунда энг мақбул шартлар ва нархларни фермерларнинг ўзи танлайди.

Ишлаб чиқарувчи эса камида 3 йил фермерга сервис хизматини кўрсатишни кафолатлаши шарт.

Умуман, кластерлар ҳамкор фермерлари билан бирга олган даромадидан бир қисмини жамғариб, ички ирригация тизимини яхшилашни ҳам йўлга қўйиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилиши белгиланди

Аввало, ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашиш тақиқланади.

“Кластер ўзини иши билан шуғулланса, туманда саноат, иш ўринлари, экспорт ва даромад бўлади.

Буни тушунмаган ҳокимлар эса кластерларни кун давомида мажлисма-мажлис олиб юриш, бошқа ишларга жалб қилиш билан овора”, деди Президент.

Янги кластерларни ташкил этиш тартибига ҳам ўзгартириш киритилади.

Бундан буён битта туманда кўпи билан 2 та кластер ташкил этишга рухсат берилади (ҳозир – 3 тагача).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1