1

Корхона экспорт қилган кундан бошлаб ўз хизмат кўрсатувчи банкидан аккредитивнинг 80 фоизи миқдорида кредит олиши мумкин бўлади

ЖАМИЯТ 28.06.2022, 19:01
Корхона экспорт қилган кундан бошлаб ўз хизмат кўрсатувчи банкидан аккредитивнинг 80 фоизи миқдорида кредит олиши мумкин бўлади

Президент экспортчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари янада кенгайтирилишини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати ёзмоқда.

Жумладан, Экспорт агентлиги томонидан:

- экспорт қилувчи корхоналарга 5 миллион долларгача айланма маблағ учун ресурслар уларнинг экспорт ҳажмидан келиб чиқиб ажратилади;

- корхоналарнинг хорижда омборхоналарни ижарага олиш харажатларини қоплаб бериш учун чекланган майдон 100 квадрат метрдан 500 квадрат метрга оширилади.

Экспортёрлар номига очилган аккредитивларни кредит таъминоти сифатида қабул қилишга рухсат берилади. Яъни, корхона экспорт қилган кундан бошлаб ўз хизмат кўрсатувчи банкидан аккредитивнинг 80 фоизи миқдорида кредит олиши мумкин бўлади.

Кластер ва тўқимачилик корхоналарининг молиявий ҳисобот халқаро стандартларига ўтиши қўллаб-қувватланади.

Бундан буён молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш харажатларининг 50 фоизгача қисми Молия вазирлиги томонидан қоплаб берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1