1

Ўзбекистонликларнинг 130 нафари Россияга, 15 нафари эса Сербияга ишга юборилди

ЖАМИЯТ 29.06.2022, 09:31
Ўзбекистонликларнинг 130 нафари Россияга, 15 нафари эса Сербияга ишга юборилди

Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясининг Москва, Благовещенск шаҳарлари ва Челябинск вилоятига жами 130 нафар, Сербияга эса 15 нафар юртдошимиз жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, фуқароларга кузатиш жараёнида одам савдоси билан боғлиқ жиноят қурбони бўлиб қолишнинг олдини олиш мақсадида тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1