АсосийJamiyat

Россияда иш берувчиларга алданиб, маблағсиз ва пулсиз қолган ўзбекистонлик ватанга олиб келинди

'Россияда иш берувчиларга алданиб, маблағсиз ва пулсиз қолган ўзбекистонлик ватанга олиб келинди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига фуқаро Т.Ю. Ўзбекистонга қайтишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мурожаат ўрганиш натижасида юртдошимиз жорий йилнинг январь ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россияга боргани, аммо иш берувчилар томонидан бир неча марта алданиши оқибатида маблағсиз ва турар-жойсиз қолгани маълум бўлади.

Қийин аҳволда қолган юртдошимизга Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонидан ёрдам кўрсатилиб, Ватанимизга олиб келинди.

    Бошқа янгиликлар