АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" кузатилаётган юқори ҳарорат сабаб, сел келиши кутилаётган ҳудудлар ҳақида шошилинч ахборот эълон қилди

'"Ўзгидромет" кузатилаётган юқори ҳарорат сабаб, сел келиши кутилаётган ҳудудлар ҳақида шошилинч ахборот эълон қилди'ning rasmi

"Ўзгидромет" шошилинч ахборот эълон қилди. Унга кўра, жорий йилнинг 29 июнидан 3 июлигача бўлган даврда тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. 

"Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз", - дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар