АсосийJamiyat

Аномал иссиқ сабаб поездлар ҳаракатида яна ўзгариш кузатилмоқда

'Аномал иссиқ сабаб поездлар ҳаракатида яна ўзгариш кузатилмоқда'ning rasmi

Айни кунларда Ўзбекистонда аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Бундай вазиятда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун барча турдаги (юк ва йўловчи) поездларнинг тезлигига чекловлар берилмоқда.

Шу туфайли йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвалида, айниқса жўнаш ҳамда манзилига етиб бориш вақтларида ўзгариш бўляпти, дея хабар бермоқда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ.

"Йўловчилардан бундай вазиятни тўғри тушунишларини истардик",-дея таъкидламоқда жамият келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраб.

Эслатиб ўтамиз, қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар