Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни қутлади

ЖАМИЯТ 29.06.2022, 20:32
Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни қутлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Қайд этилишича, суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни 65 йиллик юбилейи билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, биродар Туркманистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Суҳбатда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан, Афғонистонда мустаҳкам тинчликни таъминлашга ва ушбу мамлакатни ижтимоий-иқтисодий тиклашга кўмаклашиш масалалари юзасидан фикр алмашилгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон етакчиси Бердимуҳамедовга шу кунларда Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтказилаётган олтинчи Каспий саммити муваффақиятли ўтишини тилаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1