Sevimli

Бу йил Президент мактабларига ўқувчилар қай тартибда сараланади?

ЖАМИЯТ 29.06.2022, 21:12
Бу йил Президент мактабларига ўқувчилар қай тартибда сараланади?

Бугун Президент таълим муассасалари агентилиги томонидан қабул юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди, дея хабар бермоқда Darakchi.uz' мухбири Ойбек Шукуров.

Қайд этилишича, тадбирда агентлик раҳбарияти ва қабул комиссияси аъзолари иштирок этишган.

Анжуманда мутахассислар томонидан Президент мактабларига ўқиш истагини билдирган талабгорлар статистикси, имтиҳонларга тайёргарлик жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилган.  

Маълум бўлишича, 2022-2023 ўқув йилида Президент мактабларига фақат 5 синфга қабул бўлиб ўтмоқда. Қабул жараёнлари 20 июнь куни ўз ниҳоясига етган, тасдиқланган жами аризалар сони 41930 та. Имтиҳонлар натижасига кўра, улардан жами 336 нафар ўқувчи ўқишга қабул қилинади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, имтиҳонлар икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда ўқувчилар математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест саволларини ишлашади. Белгиланган вазифани бажариш учун 60 дақиқа вақт ажратилади. Биринчи босқич натижасига кўра, қабул квотасида белгиланган ҳар бир мактаб кесимида 480 нафар талабгорлар иккинчи босқичда қатнашади.  

Иққинчи босқичда аҳборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича – мантиқ элементлари бўлган математика фанидан 40 та масала, инглиз тилидан 40 та тест ишланиши талаб этилади.  

Президент таълим муассасалари агентлиги ва “Cambridge Assessment International Education”  ташкилоти ўртаисда ҳамкорлик шартномаси тузилган бўлиб, унга биноан Президент мактабларига қабул имтиҳонлари мазкур ташкилот билан ҳамкорликда ўтказилиши белгиланган. Қабул имтиҳонлари якунлангач ўқувчилар йиққан баллари ҳақидаги маълумотни “Cambridge Assessment International Education”  ташкилотининг расмий саҳифаси орқали билиб олишлари мумкин.

Номзодлар барча тоифадаги саволлар бўйича тенг балл тўпласа, улар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ номзодга устунлик берилади. Агар бу ҳолатда ҳам тенглик бўлса, қабул коммисияси ва таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилот томонидан қўшимча топшириқлар берилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги имтиҳонларнинг биринчи – саралаш босқичи жорий йилнинг 1 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шарҳлар