1

“Uzbekistan airways” 5 ҳудудга парвозлар сонини оширди

ЖАМИЯТ 29.06.2022, 22:29
“Uzbekistan airways” 5 ҳудудга парвозлар сонини оширди

Uzbekistan Airways 2022 йил 27 июндан бошлаб  5 ҳудудга, Тошкентдан Нукус, Бухоро, Наманган ва Қарши шаҳарларига парвозлар сонини оширмоқда. Бунга йўловчилар орасида талабнинг ортиши сабаб бўлмоқда, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Парвозлар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

2022 йил 27 июндан – душанба кунлари

HY 011/012 Тошкент – Нукус – Тошкент қатнови

Тошкентдан жўнаб кетиш: 07:15

Нукусга етиб бориш: 08:55

Нукусдан жўнаб кетиш: 09:45

Тошкентга етиб бориш: 11:05

2022 йил 28 июндан – сешанба кунлари

HY 025/026 Тошкент – Бухоро – Тошкент қатнови

Тошкентдан жўнаб кетиш: 20:00

Бухорога етиб бориш: 21:10

Бухородан жўнаб кетиш: 22:00

Тошкентга етиб бориш: 23:00

2022 йил 30 июндан – пайшанба кунлари

HY 095/096 Тошкент–Наманган–Тошкент қатнови

Тошкентдан жўнаб кетиш: 07:15

Наманганга етиб бориш: 08:15

Намангандан жўнаб кетиш: 09:05

Тошкентга етиб бориш: 09:55

2022 йил 1 июлдан – жума кунлари

HY 077/078 Тошкент – Қарши – Тошкент қатнови

Тошкентдан жўнаб кетиш: 20:00

Қаршига етиб бориш: 21:00

Қаршидан жўнаб кетиш: 21:50

Тошкентга етиб бориш: 22:50

Эслатиб ўтамиз, чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан,  Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.

 Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1