Туркия делегацияси Ўзбекистон ИИВ академияси билан танишди

ЖАМИЯТ 29.06.2022, 23:11
Туркия делегацияси Ўзбекистон ИИВ академияси билан танишди

Айни кунларда Туркия миллий полиция академияси бошлиғи ўринбосари Фотиҳ Инал бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибти. Улар ташриф доирасида Ички ишлар вазирлиги академияси фаолияти билан танишди. Вазирлик бу ҳақда хабар бермоқда.

Туркиялик меҳмонлар дастлаб ўқув аудиторияларида яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишиб, таълим жараёнини мониторинг қилиш марказини кўздан кечиришган. Делегация вакиллари сайёр синфхона ҳамда криминалистик экспертизалар ўтказиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларининг ўзига хос имкониятларини ўрганиб, ўқув жараёнига татбиқ қилинган ёндашувларга юқори баҳо беришгани айтилади.

Шундан сўнг меҳмонлар Маънавият ва маърифат маркази, Академия тарихи музейи, Ахборот-ресурс маркази, Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедрасида бўлиб, тингловчи-курсантлар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишишган. 

Ўз навбатида, Фотиҳ Инал таълим масканлари ўртасидаги ҳамкорлик ўзбекистонлик ҳамкасбининг ташаббус ва саъй-ҳаракатлари эвазига изчил ривожланаётганини эътироф этган. Унинг таъкидлашича, ҳозирги мураккаб даврда тажриба алмашинувини янада кучайтириш, истиқболли қўшма дастурларни ишлаб чиқиш таълим самарадорлигига хизмат қилади.

Маълумот учун, айни кунларда Туркия миллий полиция академияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1