1

СЭС Ўзбекистонда ниқоб тақишни тавсия этмоқда

ЖАМИЯТ 30.06.2022, 10:00
СЭС Ўзбекистонда ниқоб тақишни тавсия этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Эпидемиология ва юқумли касалликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Рустам Икромов фуқароларга эҳтиёткорлик юзасидан тиббий ниқобларни тақиб юришни тавсия қилмоқда.

«Ҳозирча жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юриш бўйича Республика махсус комиссиянинг қарори келмади, бироқ соғлиқни сақлаш ва эҳтиёткорлик юзасидан тиббий ниқобларни тақиб юришни маслаҳат берамиз.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда коронавируснинг омикрон штамми кўпроқ учрамоқда. «Касалликка чалинаётганлар орасида 90 фоизи — эмланмаган фуқаролар. Қолгани 10 фоизи эса вакцина олганига 1 йилдан кўп бўлган, иммунитети паст фуқаролар ёки ҳомиладор аёллар ва болалардир. Ҳозирга қадар рўйхатга олинган барча вакциналар ўз самарасини кўрсатмоқда ва шу муносабат билан мамлакатимизда айнан шу вакциналардан фойдаланиш давом эттирилади», — дейди Икромов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1