Миллий гвардия делегацияси Туркияда бўлиб қайтишди

ЖАМИЯТ 30.06.2022, 10:14
Миллий гвардия делегацияси Туркияда бўлиб қайтишди

Икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида жорий йилнинг 22-25 июнь кунлари Миллий гвардия делегациясининг Туркияга расмий ташрифи амалга оширилди.

Делегацияни Туркия Жандармерияси Бош қўмондони армия-генерали Ариф Четин кутиб олди.

Дўстона ва самимий руҳда ўтказилган музокаралар давомида, томонлар хавфсизликни таъминлаш, кадрларни тайёрлаш ва терроризмга қарши курашиш соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш ва амалий ҳамкорликни давом эттириш борасида қатор ижобий келишувларга эришилди. Туркия генерали Ариф Четин Ўзбекистон Миллий гвардияси билан самарали ҳамкорлик алоқаларни барча йўналишларда кенгайтиришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Шу билан бирга ташриф давомида, делегация аъзолари Туркия Жандармерияси Бош қўмондонлиги, Жандармерия ва соҳил хавфсизлиги Академияси, Невшехир ва Истанбул шаҳарлари Жандармерияси бошқармалари ҳамда Соҳил хавфсизлиги ва Мармара бўғози бўлинмалари қўмондонлиги фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1