1

Байден Эрдоғанга F-16 қирувчи самолётларни етказиб беришни ваъда берди

ДУНЁ 30.06.2022, 10:53
Байден Эрдоғанга F-16 қирувчи самолётларни етказиб беришни ваъда берди

Жозеф Байден Туркияга F-16 қирувчи самолётларининг етказиб берилиши Конгрессдан ўтиши учун ҳаракат қилади. Бу ҳақда у туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдоғанга ваъда берган. Бу ҳақда "Замон" ёзмоқда.

Икки давлат етакчилари НАТО саммити доирасида музокара ўтказган. Шу билан бирга Байденнинг бу баёноти ҳали расмий манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.

Эрдоған НАТОнинг Мадриддаги саммити олдидан Вашингтонни қирувчи самолётларни етказиб бериш жараёнини атайин чўзишда айблаганди.

Бундан олдин Туркия АҚШдан 40 дона F-16 Block самолётларини сўраган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1