Адлия вазирлиги тизимида жами 8 мингдан ортиқ ходимлар фаолият кўрсатаётган бўлса, шундан 2365 та, яъни 29% и ни ёшлар ташкил қилади.

ЖАМИЯТ 30.06.2022, 12:30
Адлия вазирлиги тизимида жами 8 мингдан ортиқ ходимлар фаолият кўрсатаётган бўлса, шундан 2365 та, яъни 29% и ни ёшлар ташкил қилади.

 Адлия вазирлиги Ёшлар куни муносабати билан тизимда фаолият олиб бораётган ёшлар кўрсаткичларига эътибор қаратди. 

Маълум қилинишича, бугунги кунда, Адлия вазирлиги тизимида жами 8 мингдан ортиқ ходимлар фаолият кўрсатаётган бўлса, шундан 2365 та, яъни 29% и ни ёшлар ташкил қилади.  

Бу ёшларнинг 212 нафари, яъни 11%  раҳбарлик лавозимларида ишлаб келмоқда. Адлия вазирлиги марказий аппаратининг ўзида 20 нафар ёш раҳбар ходим фаолият юритиб келаётганлигинини эса  алоҳида таъкидлаш лозим.  

Вазирликда ёшларни ишга жалб қилиш борасида ҳам ўзига ҳос тажриба йўлга қўйилган. Хусусан, 2021 йилда адлия органлари ва муассасаларига жами 95 нафар ёш битирувчилар очиқ танлов асосида ишга қабул қилинди.

Хўш, бу ёшларнинг ўз тенгдошларидан фарқи нимада?Улар нима учун айнан Адлия вазирлигини танлашган? Уларнинг орзулари ва режалари қандай?  

Тайёрланган видеоматериалда бу ҳақда батафсил маълумотга эга бўласиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1