Фарғонада вояга етмаганларга ноқонуний диний сабоқ берган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 30.06.2022, 14:12
Фарғонада вояга етмаганларга ноқонуний диний сабоқ берган шахс ушланди

Жорий йилнинг 2 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ва Фарғона шаҳар ИИОФМБ терроризм ва экстремизмга қарши кураши бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Фарғона шаҳрида жойлашган ўқув марказларидан бирида араб тилидан дарс берувчи Т.М. исмли фуқаро (аёл) жами 19 нафар ўқувчиларга (8 нафари вояга етмаган) диний таълим бераётганлиги аниқланиб, 8 дона махсус галограммаларга эга бўлмаган ўқув қўлланмалари далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар бўйича ИИОФМБ томонидан фуқаро Т.М. га нисбатан тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига тақдим этилган бўлиб, суд томонидан Т.М.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1