Президент мактаблари имтиҳонларининг биринчи босқичи 1 июль куни бошланади. Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, тест жараёнлари 1 июль куни соат 9:00 да бошланади.
Имтиҳонлар икки сменада - 09:00 ва 16:00 да бўлиб ўтади ва имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 ярим соат олдин келиш талаб этилади.
"Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотларни “Шахсий кабинет” орқали олишни унутманг.
Талабгорлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва рухсатнома билан келишлари керак.
Имтиҳон куни карантин қоидаларига амал қилиш талаб этилади", - дея қўшимча қилинган хабарда.