Sevimli

​Ўзбекистонда коронавирусга қарши яратилган препаратга патент берилди

ЖАМИЯТ 30.06.2022, 17:33
​Ўзбекистонда коронавирусга қарши яратилган препаратга патент берилди

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти фармацевт ва фармаколог олимлари ҳамкорлигида табиий ва минерал манбалар асосида биотехнологик ва кимёвий синтез усули билан кўп компонентли «Антиковир» препарати яратилди.

Маълумотларга кўра, клиникагача ва клиник текширувларда препаратни коронавирус инфекциясини ҳужайралар ичига киришининг олдини олиш, вирусга қарши самарали таъсир кўрсатиши ва гуморал иммунитетни ошириши аниқланди.

Препарат компонентлари антикоагулянт, антиоксидант, цитопротектор ва иммун тизимини стимулловчи ҳамда бактериялар ва вирусларга қарши фаолликни таъминлайди. Клиник текширувларда препаратни ножўя таъсирлари кузатилмади.

«Антиковир» препаратининг товар белгиси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2020 йил 13 ноябрда рўйхатга олинган эди. Жорий йил 14 февралда эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вируслар, жумладан COVID-19 вируси билан чақирилган коронавирус инфекцияси, постковид синдромини даволаш ва профилактика қилиш воситаси сифатида рўйхатга олинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+18.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10945.32
USD -24.69
11144.52
EUR 27.51
180.54
RUB 1.66
1